Ухлаганда бурун ичида шайтон тунаши

Ассалому алайкум! Одам кечқурун ухлаганда бурни ичида шайтон тунаши айтилган. Шунинг учун Пайгамбар алайхис-салом уйқудан турганда шайтонни изини кетказиш учун бурунни уч марта сув билан ювиб-қоқишни тавсия қилганлар. Шу хадис саҳиҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَيْقَظَ أَحَدُكُمْ مِنْ مَنَامِهِ فَلْيَسْتَنْثِرْ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَبِيتُ عَلَى خَيَاشِيمِهِ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, бурнини уч марта чайсин, чунки шайтон унинг димоғида тунайди», дедилар». (Саҳиҳ Муслим). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:52 | Савол-жавоблар | 175 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar