Закотни 1 йил тўлмасдан олдин Рамазонда бериш

Ассалому алайкум! Пулим нисобга 2018 йил июль ойида етган ва ҳозирга келиб бир неча баробар ўсди, закот беришни 2019 йил июль ойигача кутмасдан, Рамазон ойида (май-июнь) берсам бўлаверадими? Ин шаа Аллоҳ июльгача нисобдан камайиб қолиш хавфи йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:55 | Савол-жавоблар | 144 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar