Оиша онамиз эҳсонлари
Ассалому алайкум! Яқинда битта маълумотни ўқиб қолгандим. Унда Оиша онамизнинг ўз либослари ямоқ ҳолатда бўлса ҳам, 70 минг дирҳам садақа қилганликлари айтилган. Бу жуда ҳам катта миқдордаги маблағ. Лекин аёл киши бўла туриб бунча катта пулни қанақа қилиб йиғганлар, бирор касб билан мунтазам шуғулланганмилар ёки у пул мерос ё ҳадя қилинганми? Агар бу ҳақда саҳобалардан ёки тобеинлардан тўлиқ маълумот қолдирилмаган бўлса узр сўрайман саволим учун. Бундай катта миқдордаги пулни йиғиш осон эмас, уларнинг иродаси, тақвосига маҳлиё бўлганим учун қизиқиб кетдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Баъзилари ҳадя қилинган баъзилари эса ўзлари учун ажратиб берилган ердан тушган ҳосиллар бўлган. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 22:19 | Савол-жавоблар | 169 | Закот