Ароқхўрнинг таоми ҳақида

Ассалому алайкум! Менинг бир ибодатга яқинда кирган дўстим ўз уйидан очилган кичик ошхонада ишлайди. У ерда ароқ сотилмаса ҳам мижозларидан баъзилари олиб киради. Бу жойда ишлаши ва ароқҳўр қолдириб кетган таомдан ейиши мумкинми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ароққа алоқаси бўлмаган ишларда  ишлаш жоиз,  ароқхўрларнинг ичишига рухсат бермаслик керак. Улар қолдирган таомни ейишни ўзларидан сўраш керак. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:55 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar