Арзимаган сабаб учун оила бузилиши
Ассалому алайкум! 1. Ота она ўғлини аёлини арзимаган уйдаги ишларни қила олмагани учун жанжал қилиб, ўғлига ажрашасан ё хотинингни ёки бизни танлайсан хотинингни танласанг оқ қиламиз деса бундан бошқа йўл йўқ келишишга кўнмаса ота-она, шунда ўғил оила бузилмаслиги ва боласи етим қолмаслиги учун ажрашмаса ота онасу оқ қилса фарзанд оқ бўладими, оила бузилиши ҳам яхши иш эмаску? 2. А). Ота она ёки Эр намоз ўқима деса фарз намозини ҳам ўқимаслик керакми? Б). Ота она соқол қўйишига қаршилик қилса, фарзанд соқол қўйса, соқол қўйгани учун ота онани кўнгли оғриса фарзанд оқ бўладими? 3). Ақида ва Фиқҳ илмини қайси китоблардан ўрганган яхши?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1) Ота-она бундай ҳолатда ўғлига аёлидан ажрашишга мажбур қилиши жоиз эмас. Агар оқ қиламан деса ҳам ўтмайди. Сиз оилангизни сақлаб қолинг.2) Бунга на ота-онанинг ва на эрнинг ҳаққи йўқ. Намоз ўқишни Аллоҳ фарз қилган. Уни ман қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бундай кишилар Аллоҳнинг азобидан қўрқсинлар. Соқол масаласида имкон борича муроса йўлини тутсин. 3) Сунний ақидалар, Кифоя ва бошқа китоблар. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 17:07 | Савол-жавоблар | 160 | Оила ва турмуш