Буғдой олиб бериб буғдой қайтариб олиш

Ассалому алайкум! Устозлар, бир киши бошқа бир кишидан 500 минг пул сўраб келди. 2-киши у пулни нима қиласан деб сўради. 1-киши 100 кило буғдой оламан деди. 2-киши ўйлади ва шундай фикрлади агарда мен унга 100 кило буғдой нархидаги 500 минг сўм берадиган бўлсам 1 йилдан кеин у қайраётган 500 минг пулга 100 кило буғдой сотиб ололмайман, чунки нарх наво ошган бўлади, шу сабаблик агар унга берган пулимни устига пул қўшиб берасан дейдиган бўлсам бу судхўрлик бўлади деб ўйлаб ўзим унга 100 кило буғдой сотиб олиб бериб 1 йилдан кейин 100 кило буғдой қайтарасан десам судхўрлик бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Судхўрлик бўлмайди. 100кг буғдойни қарзга бериб яна ўшанчани қайтариб олган бўлади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 10:49 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar