Маҳрамлик ҳақида

Ассалому алайкум! Мени ойламдагилар чақалоқлигимда асраб олишган эканлар. Мени асраб олишган инсон эмизмаган, уларга мен махрам эмасман. Хозир ёшим 22да уларни қучоқлаб кўришишим, қўлларини тавоб қилишим жоизми? Уларга муносабатим қандай бўлиши керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамга қилинадиган муомалада бўлишингиз керак. Албатта сизни тарбия қилганлари учун ҳурматга лойиқлар, лекин номаҳрамлик ҳукмларига риоя қилиш шарт. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 11:11 | Савол-жавоблар | 144 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar