Рўзани онадан сўраб тутиладими

Ассалому алайкум! Инсон нафл рўзасини тутмоқчи бўлса, ота онасидан руҳсад сўраб тутиши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-онага маъсият бўлмаган ишларда итоат қилиш вожибдир. Нафл рўза тутиш эса ихтиёрлидир. Уларни норизо қилиб тутган рўзаси фосид эмас. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 03:50 | Савол-жавоблар | 147 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar