Топиб олинган узук

Ассалому алайкум! Мен бундан 3-4 ой аввал бир кумуш узук топиб олган эдим. Ўша узукни иккита ўзимга ва онамга қайтадан ясатган эдим. Лекин сиз устозлардан бу узук бизга ҳалолми ҳаромми шуни сўраганимда буни эгасини топиб қайтаришимни айтган эдингиз. Лекин ҳали эгаси чиқмади, энди узукларни сотиб бирон бир бечорагами етимгами пулини эҳсон қилсам мени бўйнимдан соқит бўладими? Мендан соқит бўлмаса қандай йўл тутайин жудаям ўйланиб қолдим?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса номидан садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 11:43 | Савол-жавоблар | 173 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar