Гўшт ҳақида

Ассалому алайкум! Мен хозир Лондон шахрида талим оляпман. Бу ер билишингизча ғайри динлар шахри. Яқинда бир ходиса рўй берди. Мен ишлаёткан отельда куннинг ярмида овқатланиш учун вахт берилади. Бу ерда 3-4 та ўзбек болла хам бор эди. Билсангиз бу ерда гўшт махсулотлари айнан биз ишлаёткан отельда халол эмас эди (мол ва қўй гўшт махсулотлари). Шунинг учун мен кўпинча фақат сабзавотлар ва мевалар билан сийланардим. Кейин бир махал қарасам шеригим ўша гўштлардан бўлган овқатларни солиб ўтирипти овқатлангани. Мен унга билган нарсамни айтиб қуймоқчи бўлдим, хабари йўқ деб ўйладим. Кейин бориб айтиб қўйдим “Биродар бу гўшт халол эмас, емаганингиз мақулроқ” дедим. У эса мен билан тортиша бошлади “Мол ва қўй гўштлари ахир бу, ўзими Бисмиллаҳ деб есам бўлади, халол бўлади” деб айтди. Мен музлаб қолдим, нахотки тушунча бўлмаса?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг исмини айтиб сўйилмаса у гўшт ҳалол бўлмайди. Ҳатто яхудийлар ҳам Аллоҳнинг исми зикр қилиб сўйилмаган гўштларни ейишмайди. Насронийлик динида ҳам сўйишда Аллоҳнинг исмини айтиб сўйиши шарт. Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида марҳамат қилади:  وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝ 121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 12:05 | Савол-жавоблар | 144 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar