Чақимчиликка кирмайдими
Ассалому алайкум! Ишхонамизда ишлайдиган бир аёл билан бўйдоқ йигит зино қилиб юришибди. У аёлнинг эри бор. Уни ҳам танийман. Зинони кўзим билан кўрмаганман, лекин, шахсан бўйдоқ болани ўзи шундай қилишини гапириб юрибди. Балки бу фитнадир, аммо, ўша бўйдоқ бола шундай гап тарқатиб юргани ҳақида эрига айтиб қўйишим керакми? Чақимчилик ё фитнани кучайтириш бўлиб қолмайдими? Агар у фитна бўлса, оила фитнани деб бузилиб кетишидан ва бунга мен сабабчи бўлишимдан Аллоҳни олдида қўрқаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз аёлни ўзини огоҳлантиринг. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 12:15 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз аёлни ўзини огоҳлантиринг. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 12:15 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром