Тўғри йўл кўрсатинг
Ассалому алайкум! Ресторанга тўйга таклиф қилишди, бормадик. Сабаби ичкилик (ароқ) бор жойга бормаймиз деб. Энди таклиф қилган инсон биздан хафа бўлиб қолган, орадан кўп йиллар ўтган бўлса хам. Буни ҳукми қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз Аллоҳ учун тарк қилгансиз, ажрини ҳам оласиз. Борганингизда бандасини рози қилиб Роббингизни норози қилган бўлар эдингиз. Фисқи-фужур ишлар қилинадиган жойларга бориш, улар билан бирга ўтириш гуноҳи кабира ҳисобланади. Гуноҳга шерик бўлмаганингиз учун сиздан хафа бўлса уни алоқани узгани сизга ҳеч қандай гуноҳи йўқ. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 02:41 | Савол-жавоблар | 164 | Ҳалол ва ҳаром