Жаннат оналар оёғи остидами?

Ассалому алайкум! Менинг онам 47 ёшларида вафот этди, онам намоз ўқимаган, лекин ёлғиз узи мен ва акамни халол йўл билан катта қилган, мен яқинда намоз ўқишни бошладим ва қўрқяпман. Дўзах хақидаги домлаларнинг гапларини эшитсам ёки видео кўрсам онам хақида ўйлаб сиқилиб кетаман, тунлари ухлолмайман нима қилай, нима қилсам Онамни жаннатий қилаоламан, нима қилсам Аллоҳ онамдан рози бўлиб гунохларини кечиради, нима килсам Онамга кўп кўп савоб боради, нима қилай илтимос менга ўргатинг айтинг? Намозимда Аллоҳдан онамга жаннатни ато этишини сўрайман доим, ИншаАллоҳ бу дуоларим ижобат бўлишига ишонаман, фақат намоз жаннат калити дейишади, Жаннат оналар оёғи остида деган гап ростми? Мени бу саволлар жуда қийнаяпти, нима қилсам Онамга Жаннатда бўлишига ёрдам қилган бўламан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, бу гаплар “Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳорат” ва “Жаннат оналарнинг оёғи остида” деган ҳадиси шарифлар асосида айтилган гаплар. Имконингиз бўлса онангизни қолдирган фарз намоз ва рўзаларининг фидясини беринг. Валлоҳу аълам! Намоз ва рўзанинг фидяси қанча ва қандай берилиши ҳақида қуйидаги жавобдан ўқиб олишингиз мумкин:https://savollar.islom.uz/s/137374 

7 Май 2022, 13:42 | Савол-жавоблар | 160 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar