Ўғлимнинг тарбияси

Ассалому алайкум! Мени фарзандим чўнтагимдан пул ўғирлаяпти. 8 ёшлигида биринчи ўғирликларини билиб, яна ўзирласанг қўлини кесаман дедим. Кейин яна ушлаб олдим ва бармоқларини қон чиқар чиқмас кесдим. Шундан кейин пул олганини билмайман. Энди яқиндан бери яна пулларим йўқолиб қоляпти. Гумоним ўғлимдан, чунки уйда мен, онаси ўғлим ва катта қизим яшаймиз. Ҳозир ўғлим яқинда 14 ёшга тўлади, нима қилишни билмай сизларга ёзяпман. Ҳалол ҳарамни биламан ва хеч қачон ҳаромга бермаганман. Ҳатто бе Бисмиллох сўйилган товуқларни хам едирмас эдим. Ҳалол еган бола халол бўлади деб луқмага қўлимдан келганча эътибор берганман. Ўзи ёлғиз ўғил, агар шу пулларни ўғлим ўғирлаган бўлса яъни исботи билан ўзи тан олса ҳатто қўлини кесишга тайёрман... Тўғри йўлни кўрсатинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз нима учун шу пулни олишга муҳтож бўлганини ўрганинг. Ўғирлик қилмасидан олдин ўзингиз беришга ўрганинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 14:15 | Савол-жавоблар | 191 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar