Усталар билан олди берди

Ассалому алайкум! Шу йили яхши ният билан уй солишни бошладик. Усталар бригадири билан хисоб китобимизда жуда катта фарқ бор. Мисол учун 300та ғиштни 550та терилди деб ёзган ва умумий уста хаққида жуда катта пул қўшилиб кетган. Бригадир мен розимасман деб турвоган, вохоланки уйнинг умумий хисоб китобидан ортиқроқ пул бериб қўйганман. Шу масалада маслахт берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бирор холис устани олиб келиб ҳисоблаттиринг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 14:37 | Савол-жавоблар | 137 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar