Археолог бўлмоқчиман

Ассалому алайкум! Мен археология фанига қизиқаман келажакда археолог бўлмоқчиман. Бунинг учун мен тарих фанини кўп ўқияпман ва шуни билдимки қадимда одамлар ҳар ҳил ясама ҳудоларга ишонишган. Агар мен археолог бўлсам шулар ҳақида кўп гапиришимга тўғри келади. Бу мусулмон кишига тўғри келадиган касбми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша гапларни танқид маъносида гапириб, Ислом келиб улар ботил бўлди деган ақийдада собит турсангиз ўрганишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 14:37 | Савол-жавоблар | 149 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar