Худойига аталган жонлиқни эхсон қилиш

Ассалому алайкум! Мен 2йил олдин бир зиёратгохга бориб ният қилиб келгандим, яъни Аллоҳим менга ўғил фарзанд бергин дегандим. Аллоҳим менга ўғил фарзанд берди, мен ваъда қилган жонлиқни иншаАллоҳ худойи қилмоқчиман, лекин зиёятгох анча узоқда. Кўпчилик балки боролмаслиги мумкин. Шунинг учун исрофгарчилик бўлмаслиги ва кўпчиликни бахраманд қилиш мақсадида худойини уйимда ўтказсам ёки жонлиқни хаммасини камбағалларга тарқатсам жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зиёратгоҳга атаб сўйишингиз мутлақо жоиз эмас. Уни сўйиб фақир-мискинларга тарқатиб юборинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 14:48 | Савол-жавоблар | 195 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar