Сигир соққанда тушган нарса
Ассалому алайкум! Сигирни сут соғадиган елинини ўзини ҳамма учларини қолдирмай ювамиз. Кейин сут соғамиз, лекин соғгандан кейин сигирни ювилган кўкрагини атрофидаги юнгли жойларига ёпишиб, қотиб кетган нажосатлари бўлади. Соғаётганимзда ўша юнгли жойлардан сигирни сонидан ўша ёпишиб кетган нажосатлари кичкина майда заррача бўлиб тагидан сутга тушиб қолади. Соғилган сутни марлидан ўтқазсаккина марлида кичкина майда нарсалари кўриниб чиқиб туради. Сигирни елинини 1 челак сув билан ювиб тоза қилинади, лекин елини атрофидаги юнгли катта қисмига нажоста ёпишиб қотиб қолганлиги учун унисини фақат ёзда, сигирни опчиқиб тўлиқ ювиб қуритамиз. Бошқа пайт ювиб бўлмайди. Шу сут агар докадан ўтқазиб ичса ҳалолми? Ёки нима қилиб бўсаям соғишдан олдин қотиб ёпишиб қолган юнгли қисмини ҳам ювиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунчалиги узрли ҳисобланади. Фуқаҳолар қўй ёки эчкини соғилаётганда қумқалоғи сут идишига тушиб қолса эриб кетмасидан олдин ўша заҳоти қумқалоғини олиб ташлаб сутни истеъмол қилиш жоиз деганлар. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 14:48 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром