Ҳаққим халолми?

Ассалому алайкум! Менга бир ишлаб чиқариш корхонасини юргазишни маълум бир хақ эвазига таклиф қилишди. Бу корхонанинг инқирози ёки юриб кетиши тўлиқ менинг зиммамда ва бу йўлда ишни қандай ташкилаштиришим хам тўлиқ менга ишониб топширилди. Хар бир ишлаб чиқарилиб сотилаётган махсулот учун фойда нархи хам белгилаб қўйилди. Масалан хар бир кг учун бунчадан берасан деб. Рақобат кучли ва бизда асосий нархни бозор белгилайди. Мен шу белгиланган нархни устига ўзимни фойдамни қўйиб сотишим жоизми? Бу фойдамни ичига махсулотни етказиб бериш. Мижознинг талабига қараб уни ўзгартиришдаги мехнатим ва шунга ўхшаш қўшмча мехнат маблағ ва вақт талаб қилинадиган ишлар ётади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қанақасига ҳалол бўлсин? Корхонани бошлиқларидан сўранг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 16:05 | Савол-жавоблар | 147 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar