Ибодат учун отани алдаш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар саволим ғалати бўлса ҳам ёзишга қарор қилдим. Бир яқин танишимнинг отаси саҳр касали билан оғриган, лекин отаси бу касали ҳақида ўғлининг ҳабари борлигини билмайди. Баъзида касали безовта қилиб туради, дўстим бундан жуда қўрқади. Отасига кўп марта номоз ўқишингиз керак деб айтган экан, лекин отаси вақти келади қариганимда ўқийман деган экан. Дўстим Аллоҳ умирларини узоқ қилсин, лекин отамни беномоз ҳолида ўтиб кетишидан қўрқаман деди. Дўстимнинг оиласида отасидан бошқа ҳамма номоз ўқийди. Дўстим отасига сизни тушимда кўрдим касал бўлибсиз, номоз ўқишингиз керак экан деб алдамоқчи. Шу масалада ёрдам берсангизлар, дўстим отасини алдаса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳақларига кўпроқ дуо қилинглар. Ёлғон жоиз эмас, гўзал ахлоқ билан тўғрисини айтинг. Чунки шариатимизда кўрмаган тушини кўрдим, дейиш оғир гуноҳ. ТУШИ ТЎҒРИСИДА ЁЛҒОН ГАПИРИШ ҲАҚИДА عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «مَنْ تَحَلَّمَ بِحُلُمٍ لَمْ يَرَهُ، كُلِّفَ أَنْ يَعْقِدَ بَيْنَ شَعِيرَتَيْنِ، وَلَنْ يَفْعَلَ، وَمَنِ اسْتَمَعَ إِلَى حَدِيثِ قَوْمٍ وَهُمْ لَهُ كَارِهُونَ أَوْ يَفِرُّونَ مِنْهُ، صُبَّ فِي أُذُنِهِ الْآنُكُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ صَوَّرَ صُورَةً، عُذِّبِ وَكُلِّفَ أَنْ يَنْفُخَ فِيهَا، وَلَيْسَ بِنَافِخٍ». قَالَ سُفْيَانُ: وَصَلَهُ لَنَا أَيُّوبُ.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: «مَنِ اسْتَمَعَ، وَمَنْ تَحَلَّمَ، وَمَنْ صَوَّرَ». نَحْوَهُ. تَابَعَهُ هِشَامٌ عَنْ عِكْرِمَةَ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَوْلَهُ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким кўрмаган тушини кўрдим деса, унга иккита қилни бир-бирига боғлаш юклатилади, у эса буни зинҳор қила олмайди. Ким одамларнинг гапига улар истамаган [ёки «ундан қочаётганлари»] ҳолда қулоқ тутса, қиёмат куни қулоғига қалай қуйилади. Ким сурат чизса, азобланади ва ўшанга жон киритиш юклатилади. У эса жон кирита олмайди». ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُما ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مِنْ أَفْرَى الْفِرَى أَنْ يُرِيَ عَيْنَيْهِ مَا لَمْ تَرَ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйдирмаларнинг энг ёмони – кўрмаганини кўрдим, дейишдир», дедилар».
Изоҳ: Бу ерда туш кўриш назарда тутилган. Ёлғондан туш тўқиш энг катта ёлғон ва оғир гуноҳдир, чунки бу бевосита Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш, У Зотга туҳмат қилишдир. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 08:31 | Савол-жавоблар | 164 | Ислам