Қабрдаги инсондан дуо ва қувват олиш
Ассалому алайкум! Улуғ зотларнинг қабрларини зиёрат қилганда уларга: «Ҳазрат ҳаққимга Аллоҳга дуо қилинг» - деб улардан дуо олса бўладими? Руҳлар ҳам дуо қиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундай демаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни нима мақсадда зиёрат қилишни таълимини бериб, қуйидаги ҳадисни марҳамат қилганлар. Бундан бошқа нарсани мақсад қилинмайди. عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَقَدْ أُذِنَ لِمُحَمَّدٍ فِي زِيَارَةِ قَبْرِ أُمِّهِ فَزُورُوهَا، فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ الْآخِرَةَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ وَاللَّفْظُ لِلتِّرْمِذِيِّ Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у (қабр)ларни зиёрат қилинг. Чунки улар охиратни эслатади», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:55 | Савол-жавоблар | 151 | Дуолар