Рўзани кечиктириб тутдим

Ассалому алайкум! Рўзами 23-кунида эрталап беэътиборлигим сабабли 6 минутка кеч ёпдим. Аллоҳ кечирсин ва шу куни қаттиқ шамоллап пешиндан кейин иссиғим чиқип тура олмийдиган даражада шамоллапман. Албатта бу 1 кун олдин бошланувди. Соат 17.40 ларга борип томоқ ва бош оғриши чидолмийдиган даражага етти ва иссиғим қаттиқ кўтарилди. Шу сабабли рўзамми очишга мажбур бўлдим Аллоҳ кечирсин. Шу тариқа 2 та дори ичдим. Мен яхши биламанки гунох қилдим ва бу 1 кунни ўрнига неча кун қазо тутаман?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳолат шу даражада бўлса буни узрли дейилади. Бир кунига бир кундан қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 16:27 | Савол-жавоблар | 155 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar