Ота-онани ғийбатдан қайтариш

Ассалому алайкум! Ота-она ғийбат қилишса уларни бу ғийбатдан фарзанд қайтарса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Инсон кимлар биландир мулоқотга қирган вақтда уларга гапираётган гапнинг оҳангига қаттиқ эътибор қаратиш керак. Аллоҳ таоло "Исро" сурасида марҳамат қилади:   وَقُل لِّعِبَادِي يَقُولُواْ الَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ الشَّيْطَانَ يَنزَغُ بَيْنَهُمْ إِنَّ الشَّيْطَانَ كَانَ لِلإِنْسَانِ عَدُوًّا مُّبِينًا۝ 53. Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир. Албатта, шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир.
Албатта ҳаммамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ҳар бир инсоннинг қадрини ўз ўрнига қўйинг” деган ҳадисларига биноан гапиришдаги оҳангни ҳам эътиборга олиш керак. Ота-онага ҳақни тушунтирган вақтда ҳам шогирдингиз ёки дўстингиз, ҳатто ота-онангиздан бошқа ёши катталарга тушунтирган тарзингизни ишлатманг. Ота-онангиз сиз уларга хайрихоҳликни тилаётганингизни сўз оҳангиздан тушинишсин. Кимдандир насиҳат эшитаётгандек эшитмасинлар. Таъна, дашном тарзини асло хис қилмасликлари керак. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 16:49 | Савол-жавоблар | 176 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar