Одамларга манфаат тегиши

Ассалому алайкум! Мен ёшлигимдан чет давлатда яшашни ва ишлашни, кўп қийналган одамларга хеч бўлмаса пулдан ёрдам қилишни маслахат қилганман. Сабаби ўзим ёшлигимда жуда кўп қийналганман. Хозирда инглиз тилини ва бир нечта тилларни яхши ўргандим ва рус тили билан немец тилини ўрганаяпман. Ўзим ва оилам 5 вақт намоз ўқиймиз. Лекин акам менга "сен жуда кўп тил биласан. Лекин Араб тилини билмайсан. Намоз ўқиганинга 2 йил бўлди хали ўша 5та сурадан бошқасини ёдламадинг. Чет элда сенга бало борми? Ундан кўра динга кўпроқ эътибор бер. Қуръон ёдла ва ҳадис ёдла дейди". Нима маслаҳат берасизлар, Устозлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нимага истеъдодингиз бўлса ўшани қилиб одамларга манфаатингиз тегсин. Дунёвий илмларни ҳам ўрганиб, етук мутахассис бўлинг, шу йўл билан ҳам динга хизмат қилиш мумкин. Динингизни ҳам ўрганишдан тўхтаманг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 16:49 | Савол-жавоблар | 128 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar