Андоза кўчириш

Ассалому алайкум! Мен қидириш хизматидан қидириб андоза олиш хақида муаллифлик хуқуқини поймол қилиш мумкин эмаслигини билдим. Саволим шуки, биз интернетдан ёки бозордан тайёр махсулотларнинг расмига қараб андозасини оламиз (баъзи бир сайтларда андозасини акрилдан кесилган холда сотишади, биз уни расмга қараб ўзимиз чизамиз), лекин уларнинг номини хам белгисини хам ишлатмаймиз. Ўзимизнинг брендимиз остида сотамиз. Шу ишимиз жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бунчалиги жоиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 123 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar