Ҳаром гўштни бисмилло айтиб еса

Ассалому алайкум! Тақдир тақозоси билан ўзга юртда ишлаб юрибман. Бу юртларда асосан чўчқа гўшти тановул қилинади. Дўконларида хам халол гўшт топиб бўлмайди. Бу юртларда бази биродарларимиз мол гўштини сотиб олиб уни “биз учун халол, қандай сўйилганини билмаймиз, лекин пиширишдан олдин бисмиллох деб ўзимизга халол қилиб оламиз” деб еб юришган экан. Шундай қилиш мумкинми? Яна баъзи биродарларимиз бўлса товуқ гўшти еб юришган экан. Хар икки холда хам махсулот фақат супермаркетдан олинади ва улар тайёр қадоқланган бўлади, лекин халол сертификати йўқ. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундай қилманглар. Бирлашиб, ҳалол ҳайвонни олиб ҳалол сўйдириб бўлишиб олинглар. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar