Зулм билан хомийликка мажбурлашса

Ассалому алайкум! Биз тадбиркорлик билан шуғулланамиз. Туман хокими томонидан бизга кўплаб ноқонуний топшириқлар берилади, хомийликларга мажбурланади. Буларни бажарайлик десак баъзида бизга бу топшириқлар юз миллион сўмга тушади. Бажармасак бизга босим бўлади, бўш келсангиз сизни йўқотиш пайига тушишади. Қўл остимизда элликдан ортиқ одам ишлайди. Саволим қуйидагича: Шундай пайтларда тегишли жойларга мурожаат қилсам гуноҳкор бўлмайманми? Яъни бошлиқларингизга итоат қилинг ва жосуслик қилманг оятларига асосан гуноҳкор бўлмайманми? Демоқчиманки тегишли жойларга мурожаат қилсак уларнинг бу топшириқларини исботлаш осон эмас. Лекин уларнинг очиқ ойдин қилаётган ноқонуний бошқа ишларини исбот далиллари билан биламиз. Мақсадим ўзимизни химоя қилиш.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай пайтларда бемалол тегишли жойларга яъни бу каби ишларга чора кўрувчи органларга мурожаат қилаверинглар. Бу зулмни даф қилиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 137 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar