Дўстим ўзини қарздор ҳисобламоқда

Ассалому алайкум! Аллоҳдан қилаётган хизматларингизга хайру баракот тилаб саволга ўтамиз : Ўртоғимни вақти камлиги,  шароти йўқлиги сабабли ўзи учун қурмоқчи бўлган иморатни қуришдаги хамма хизматларни ўз маъсулиятимга олиб,  уйни қуриб биттирдик.  Маблағ керак бўлганда бориб ўртоғимдан пул олиб ишлатдим(ҳамма харажатларни дафтарга ёзиб бордим).  Охирида хисоб китоб қилиб берганимда, нотўғри ҳисоблаганимни ва ўртоғим менга бироз қарзлигини билдириб пул берди. Лекин мен ёзиб борилган маълумот бўйича мендан қарзи йўқлигини айтсам ҳам, қарзим бор деб қатъий туриб олди. Тортишганимиздан тортишиб охири “Агар мендан қарзинг бўлмаса шу пул менга ўтиб кетса розимисан десам», «розиман» деб ташлаб кетди. Олдин хам кўп олди бердимиз бор эди,  анча вақтгача пулни ол ёки мендан қарзлигингни исботла десам, ўзини хисоби бўйича қарзи бор эмиш. Шу пул кимники? Ишлатсам бўладими ёки қайтариб беришим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Агар мендан қарзинг бўлмаса шу пул менга ўтиб кетса розимисан” десангиз «розиман» дегани у пул сизга ҳадя бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:28 | Савол-жавоблар | 154 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar