Ногирон одамнинг таҳорат олиши

Ассалому алайкум! Мeн биринчи гуруҳ ногирониман, намоз ўқиш учун таҳорат олиш муаммо. Чунки қўлим яхши ишламайди, ҳожатхонада нажас тeккан жойларни кeсак билан тозалайман, яна таҳорат олиш учун сув билан ҳам ювиб тозалашим кeракми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар нажосат чиққан жойида пиёланинг орқаси миқдоридан катта жойга ёйилиб кетса сув билан ювиш керак бўлади. Таҳорат олдирадиган одам бўлса, албатта таҳорат қилдиради. Агар ундай ёрдам берувчи бўлмаса ёки таҳорат олиш умуман имконсиз бўлса, унда таяммум қилинади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:06 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar