Онлайн бозор
Ассалому алайкум! Биз интернет да онлайн олди сотти иш киламиз Хитойдан мол олиб келиб бутун Узбекистон буйича базида эса кушни давлатларга хам сотамиз кеча бир танишим онлайн олди сотти но жоиз деб айтиб колди, бунга сабаб харидор молни асл жисмини курмай туриб сотиб олиши сен эса курсатмай сотишинг деди мен молни расм ва видеоларини курсатиб сотаманку деб айтдим шунда хам булмайди деди биз оладиган молимизни хам худди шундай онлайн тарзда сотиб оламиз базида молларимиз тулик келмай колиб хитойдаги сотувчи корхоналар молни тулик юборганман деб тан олишмай коладиган холатлар хам булган лекин биз сотганимизда масалан Фаргонада туриб Хоразмга сотсак мижозга аввал расми видеоси ва молни тулик маълумотларини берамиз ундан кегин мижоз рози булиб тулик пулини тулагандан сонг биз унга молни юборамиз (молларни шартга кура кафолати хам булади) илтимосим шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мол ўзингизни қўлингизда бўлса интернет орқали савдо қилишингиз жоиз. Пулни ўтказгандан кейин етказиб беришни бўйнингизга олишингиз шарт. Мол хитойда бўлса, сиз расмларини хариборларга кўрсатиб савдо қилмоқчи бўлсангиз “бу мол мени ҳузуримда эмас, сизга шунча пулга олиб келтириб бераман” деб очиқ-ойдин айтинг. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 17:33 | Савол-жавоблар | 164 | Молия ва тижорат