Закот ўрнига қарздан кечиш

Ассалому алайкум! Мен тадбиркорман. Мендан бировнинг 20 млн қарзи бор. Ўша инсоннинг уни беришга имкони етмаяпти. Бу йил чикарадиган закотим шу маблағнинг ярмига тўғри келса, шундан кечсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кечиш билан закот адо бўлмайди. Қаердан бўлса пул топсин, қарзини узсин. Кейин сиз закот деб ният қилиб унга беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 18:06 | Савол-жавоблар | 142 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar