Ўлдирилган икки киши ҳақида ҳадис
Ассалому алайкум! Бир китобда бир хадис ўқидим, шуни шархлаб берсангиз деган илтимос билан мурожат қилмоқчиман. Бу китоб Имом Нававийни-Риёзус Солиҳийн ном ила юртимизда тарқалган. Шу китоб 24-ҳадисдаАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 《Бири иккинчисини ўлдирган икки кишининг ҳолига Аллоҳ таоло кулади. Уларнинг иккиси ҳам жаннатга киради. Бири Аллоҳ йўлида урушиб ўлдирилади. Сўнгра Аллоҳ қотилни гуноҳини кечиради, кейин у мусулмон бўлиб, бас шақид бўлади》дедилар. Муттафақун алайх.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бири аввал мусулмон бўлмайди, ўша ишдан кейин у ҳам мусулмон бўлади. 28-БОБ.
КОФИРЛИГИДА МУСУЛМОННИ ЎЛДИРИБ, СЎНГ МУСУЛМОН
БЎЛИБ, КЕЙИН ТЎҒРИ ЯШАГАН ВА ЎЛДИРИЛГАН КИШИ ҲАҚИДАعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَضْحَكُ اللهُ إِلَى رَجُلَيْنِ يَقْتُلُ أَحَدُهُمَا الْآخَرَ يَدْخُلَانِ الْجَنَّةَ، يُقَاتِلُ هَذَا فِي سَبِيلِ اللهِ فَيُقْتَلُ، ثُمَّ يَتُوبُ اللهُ عَلَى الْقَاتِلِ فَيُسْتَشْهَدُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ бири бошқасини ўлдириб, иккаласи ҳам жаннатга кирадиган икки кишига кулади: буниси Аллоҳнинг йўлида жанг қилиб, ўлдирилади, кейин Аллоҳ қотилнинг тавбасини қабул қилиб, у ҳам шаҳид бўлади».
Изоҳ: «Кулиш» Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилганда инсонларда содир бўладиган кулги, табассум назарда тутилмайди, балки бу Аллоҳ таолога хос сифат бўлиб, бундай кулиш розилиқ хушнуд бўлиш, яхши қабул қилиш маъноларини билдиради. Зотан, ҳадисда келган кулиш маъносини билдирувчи «диҳк» калимасининг араб тилидаги асл маъноси ҳам «очиқ юз билан қабул қилиш»дир. ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 18:06 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳадислар