Оёқ оғриганда намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Мени оёқларим оғригани сабабли тик турган холда намоз ўқий олмайман. Шу сабабли ўтирган холда намоз ўқийман. Шу холатда ўқисам хам вожиб бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вожиб бўлади, намоз ётиб қолган одамга ҳам вожиб. Туриб ўқишга қодир бўлмасангиз ўтириб ўқисангиз ҳам адо бўлади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 18:17 | Савол-жавоблар | 178 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar