Одам таклиф қилиб пул топиш

Ассалом алайкум! Яқинда бир танишим каттагина компания маҳсулотини сотиб олиб аъзо бўлгани ва компанияга одам таклиф қилса у ҳам маҳсулот сотиб олса ҳисоб очиб пул тушириб беришини айтди. Маҳсулот нархига қараб балл берилар экан. Ҳар бир келган одам маҳсулот олса компания олиб келинганлар ва олинган маҳсулот учун балл ва маълум миқдорда пул бераркан. 1-келган одамга 2- ва қолган янги қўшилганлар учун пул ва балл беришаркан. Йиғилган балларга қараб маош беришаркан бу иш қанчалик ҳалол?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буни тармоқли маркетинг дейилади. Дунё Мусулмон Уламолари Кенгаши бу савдо турини ҳаром деб фатво берганлар. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 12:24 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar