Кучли оғриқ сабабли дори ичсам

Ассалому алайкум! Рўза тутишни бошлаганимда биринчи 3-4 кун мазам бўмиди, бошим оғришни бошлиди, ифтор вақтига кеганда чидаб бўмидиган даражада оғриқ киради. Шу кунлада кимдур манга сувсиз дорини ўзини томоғиндан ўтказиб юворсанг рўза бузилмиди мумкин дегани учун оғриқ бошланганда 1 таблеткани сувсиз ютиб ювордим. Рохатланиш ёки чанқоғимни қондириш учун эмас оғриқни қондириш (тўхтатиш) учун ичгандим. Хозир яхшилаб шу масалани ўргансам мукин эмас деб ўқидим. Ман шу бўлган вазиятда қазо рўзасини тутиб беришим керакми ёки кафорот?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фақат қазосини. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 18:39 | Савол-жавоблар | 136 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar