Рўза ва тахорат

Ассалому алайкум! Мен бугун тахорат олаётганимда бурнимни ювиб олганимдан сўнг бошимга масх тортаман деб бошимни кўтарворибман шунда бурнимдан димоғимга сув кетганини сездим атай қилмадим беҳосдан бошимни кўтариб юборибман шунда рўзам очилиб кетган бўладими? Очилган бўлса қазосини тутаманми ёки каффоротми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рўза бузилган. Қазосини тутиб берасиз. Каффорот вожиб эмас. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 09:17 | Савол-жавоблар | 127 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar