Озиқ овқатларда тарози масаласи

Ассалому алайкум! Озиқ овқат дўконида ишлаймиз, колбаса махсулотлари сотамиз. Уларни фирмалардан қабул қилганимизда уни савдога чиқариб, сотилиш нархи, келган санаси ва вазни кўрсатилган этикетка еёпиштириб чиқамиз, колбаса махсулотлари жуда тез қуриб вазн йўқотишини яхши биламиз айникса(полукопченный) колбасаларда, харидор олаётган пайтда қанчадир граммга нархи ўйнайди, чунки бошида келгандаги вазни билан сотилаётган пайтдаги махсулот вазни барибир фарқ қилади. Шу ишимиз тарозидан уришга кирмайдими? 2). Чамаси 8 йиллик қазо намозларим бор. Уларни тезроқ ўқиб тугатиш мақсадида суннат намозларини ўрнига қазо намозлар ўқисам бўладими? 3). Қазо намозларни адо этганда савоб умид қилинадими ёки фақат бўйнидан соқит бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Сотаётган вақтдаги вазнига пул олсангиз жоиз. Колбасани ҳалоллигига эътибор қаратинг. Ҳаром бўлса сотиш ҳам даромади ҳам ҳаром бўлади.
2). Бўлмайди. Иккисини ҳам ўқинг.
3). Зиммадан соқит бўлади, уларни ўз вақтида ўқимасдан қолдирилгани учун қазосини ўқиб бўлиб истиғфор ҳам айтиш керак. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 02:15 | Савол-жавоблар | 157 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar