Сайтда қўшимча қулайлик

Ассалому алайкум хурматли устоз. Аввалом бор мусулмонлар учун килаётган мехнатингиз ва электрон мулокот учун катта рахмат. Жудаям куп масалаларга жавоб оляпмиз ва илм урганяпмиз. Сайт жуда яхши тузилган. Бунинг учун сизга ва шу ишларни килаётган ёрдамчиларизга ташаккур билдирамиз. Сайтдан фойдаланиш ва кизиктирган саволларни эслаб колиш максадида битта таклиф ва илтимосимиз бор. Куп маълумот агар такрор килиб турмаса инсон хотирасида колиши кийин. Шунинг учун сайт аъзолари учун узига ёккан савол ва жавобларга " танланган" ("избранный") белгисини кушиб берсангиз. Хохлаган пайтда уша "танланган" ("избранный") белгисини босганда узи учун белгилаб куйган савол-жавоблар курсатилса сайт аъзолари учун янада кулайлик яратилган булар эди. Бунака кулайлик куп браузер ва сайтларда бор. Электрон китобларингизни хам кутиб коламиз. Кимматли вактингизни олганимиз учун узр.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳозирда бу масала бўйича бошқа ишларни қилиш режалари ҳам тузилмоқда. Одамларимиз имконини топсалар, сизнинг таклифингизни ҳам кўриб чиқадилар.- Электрон китоблар чиқди ва чиқарилмоқда. Эълонга қаралсин.

7 Май 2022, 19:11 | Савол-жавоблар | 134 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar