Бошламоқчи бўлган бизнесим

Ассалому алайкум! Мен дастурлаш соҳасига қизиққаним боис интернетдан жуда кўп материаллар топаман ва уларни аксари пуллик бўлади. Масалан қандайдир ясаланган аниматсия ёки бирор тайёр дизайнларни ясаб уларни сотишади. Мен уларни сотиб олиб устига хохлаганимча фойда қўйиб сотсам жоизми? Масалан 39$ га тўплам сотиб олдим. У тўпламда 4500 дан ортиқ маҳсулот жамланган (дизайн, логотип ва шунга ўхшаш нарсалар) бўлади. Мен у тўпламни бир марта сотганимдан сўнг у қўлма қўл бўлиб тарқалиб кетиши мумкун. Шунинг учун мен тўпламдаги маҳсулотни доналаб ёки тўплами билан сотсам истаган нархимни қўйиб олишим мумкунми? 2. Дўстим билан алиэхпресс деган онлине дўкондан товар олиб келиб сотмоқчи эдик. Мен пул қўшсам фойдани тенг ярмини агар пул қўшмасам қанчадир фоиз оламан дедим. Масалан мен бирор бир оммалашган, энг кўп сотилаётган ёки арзон бўлган маҳсулотни топиб бераман. Дўстим ҳар бир мен топиб берган маҳсулотдан фоиз беради. Масалан 10 ёки 20 фоизни ўша маҳсулотни топиб берганим учун беради. Бу ишим ҳам жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қандай шартлар асосида сотиб олганингизга боғлиқ. Агар сиз олганингиздан кейин сотишга рухсат бўлса ва шариатда ман қилинмаган нарсалар бўлмаса, сотишингиз жоиз. 2). Топиб берганингиз учун ҳақ олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 09:54 | Савол-жавоблар | 156 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar