Сотилганда пулини қайтариш

Ассалому алайкум! Бир инсон одамлардан буюртма қабул қилиб, чет элдан кийим олиб келтириб беради, олдиндан ҳеч қандай залог олинмайди одатда, шунда бир ҳолатда ўйлантирди, баъзи ҳолатларда буюртма берган киши буюртмаси келганидан кейин олгиси келмай қолади (сотувчи дўкон очмаган, шунга бу ҳолат сотувчини қийин аҳволга солиб қўяди) шунда сотувчи буюртмангиз сотилгандан кейин пулини қайтариб бераман деса тўғри бўладими? Агар тўғри бўлмаса қандай йўл тутган маъқулроқ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чет элдан кийим ва бошқа молларни келтириб берувчи шахс 2 ҳолатдан бирида бўлиши мумкин:1). Ўзида йўқ нарсани сотаётган бўлади. Бу жоиз эмас. Бу ишни қилган одам гуноҳкордир. Олиб келган молни ўзи учун сотиб олган бўлади. Буюртма берган киши уни олишдан бош тортса ва олдиндан пул бериб қўйган бўлса, ўша пулини унга дарҳол қайтариши лозим.2). Мижоз учун буюмни чет элдан сотиб олиш ва келтириб бериш учун вакил бўлади. Қилган хизмати учун ҳақ олади. Сотиб олган буюми мижозникидир. Мижоз молни вакилдан қабул қилиши лозим. Агар олгиси келмай қолса, ўша буюмни сотиб бериш учун унинг ўзини вакил қилиши мумкин. Сотилганда пулини олади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 13:52 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar