Бачабозликдан тавба

Ассалому алайкум! Авваламбор бу саволни беришдан сал уялдим, лекин хозирги кунда глобалл муаммога айланиб кетди. Хозирги кунда бесоқолбозлик, бачабозлик бир жинсли вакиллар нафақат европа балки бизни ўлкаларга ҳам кириб келди. Саволим шуки бачабоз инсон қилган ишидан пушаймон булган булса яни ислом динига ўтиб Аллоҳ томонидан берилган фарзи айни бурчларни бажарса гуноҳи мағфират қилинадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта. Аллоҳ инсонни томоғига ғарғара келгунча яъни ўлим келгунча тавба эшигини очиб қўйган. Ким у эшикдан кирмоқчи бўлса ҳеч ким қайтарилмайди. Аммо ўша ўлим қачон келиши Аллоҳдан ўзгага аён эмас. Тавбага ана кираман мана кираман деб ўлим кетаётганлар қанча. Тез тавба қилиши керак. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 19:33 | Савол-жавоблар | 202 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar