Аллоҳ ёзувли кийим

Ассалому алайкум! Мен ёш болалар нарсаларини сотаман. Онам Дубайга борганларида «Аллоҳ» «Мухаммад» «машаАллоҳ» ёзувли шапкалар олиб келган эканлар. Мен шу шапкаларни сотишим жоизми? Инсонлар у шапкаларни хар хил жойларда қолдиришса мен гунохга сабабчи бўлиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўшандек жойларга кириб у ёзувларга беҳурматлик қилиш эҳтимоли бўлса сотманг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 19:55 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar