Талоқни орқасидан яна талоқ айтса

Ассалому алайкум! 3 талоқдан сўнг, никохни янгилатмокчи бўлганда мен домлага савол берганман, 3 талоққа йўл йўқку десам, биринчи талоқсан деган пайтда сизлар бегона бўлиб бўгансилар, кейин 3 талоқ деганда, худди бегона аёлга талоқ бергандек бўган деб фатво чиқарган, шу иши тўғрими? Бу воқеа 2007-йил бўлганди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Домла масалани билмас экан. Эр бир талоқ қўйганидан кейин аёлнинг иддаси чиққунича эрнинг ҳукмида бўлади. Аёлнинг нафақа ва химояси эрнинг зиммасида бўлади. Шунинг учун идда ичида яна талоқ қўйса талоқ тушаверади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 19:48 | Савол-жавоблар | 138 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar