Илм ва ибодат

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, АҚШда компютер технологияси соҳаси бўйича ўқишим мумкинми? Ҳали ёшман ва Алҳамдуллиллаҳ ибодатда қойимман. Саволим шуки бу илмни ўрганиш ҳам ибодатга кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади ва шу соҳада жамиятдаги бир кемтикликни тўлдирсангиз, ибодат ҳам бўлади. Унга жамият учун келтирадиган фойдангизни ниятини боғлаб қўйсангиз ибодатга киради. Ҳавас учун ўрганиш ёки фақат орзу-ҳаваслар учун ўрганиш жоиз бўлсада, ибодатга кирмайди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 20:17 | Савол-жавоблар | 176 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar