Шубхали таомлар

Ассалому алайкум! Ман Москва шахрида яшайман, бу ерда ошхоналарда катта қилиб Халял деб ёзиб қўйишади, шу ерга кириб бемалол овқатлансак бўладими? Муоммо шундаки хозирги кўп мусулмонлар ўйлашадики мол гўшт, тавуқ гўшт бўлса бўлди халол деб ўйлашади, уни Бисмиллоҳ деб сўйиш кераклиги билишмайди. Шу холатда овқатларни суруштириб ейишимиз керакми? Ёки халял деб ёзилганку деб еяверайликми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган.Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади.Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 22:24 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar