Такбир ташриқ кунлари

Ассалому алайкум! Зулхижжа ойининг тўққизинчи куни бомдод намозидан сўнг жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жамоатга эшитарли бир овозда: “Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар. Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд”, дедилар. Шу ондан эътиборан 23 вақт намознинг ҳар фарзидан кейин салом берилгач, бу муборак такбир айтиладиган ва ҳайитнинг 4 куни аср намозидан кейинги такбир ила нихоя топадиган бўлди. Ушбу матнни Саодат асри (электрон вариант) китобининг 3 том Бадр интиқоми учун қасам бўлимидан ўқидим ва 23 вақт намознинг ҳар фарзидан кейин деган жойини тушунмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишлар қурбон ҳайитида бўлади. ўша кунлар яқинлашганида батафсил тушунтириб берамиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 21:12 | Савол-жавоблар | 179 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar