СФД орқали пул топиш

Ассалому Алейкум. Ҳозирги кунда молия тизимида биржа, аксиялар ҳақида кўп эшитамиз. Яқинда СФД орқали пул топиш йўли ҳақида маълумот учраб қолди ва шу бўйича қизиқиб ҳозирда электрон пул топиш йўллари қанақа эканлиги ҳақида бироз маълумот олдим. бу ҳалолми деган саволга иккиланиб қолдим. Шу борада СФД - сонтраст фор дифференсе - бу ҳалолми деган саволга иккиланиб қолдим. Бошқа йўналишлар (спортга пул тикиш, оптсионлар, форех) дан фарқли равишда СФД бу аксиядан пул топишга яқинроқ. Бу борада сайтда берилган саволни топдим, унда аксия сотиб олиб унинг фоизидан даромад топиш ҳалол дея жавоб берилган экан. СФД нинг аксиялардан фарқи бу ерда тўғридан - тўғри аксия сотиб олинмайди, балки брокер - аксияни сотувчи компания ва харидор ўртасидаги юридик компания билан шартнома тузилади, қисқача айтганда СФД - бу аксиялар ўсиши ёки камайишига олдин баҳо бериш орқали кейинчалик шу баҳо бериш тўғри келганлигига қараб фоизда даромад олишдир. Бундаги риск аксия сотиб олишдаги рискдан катта, лекин катта компаниялар аксиялар билан ишлаш учун қулай. Агар СФД ҳалол иш билан шуғулланадиган компания аксиялари ўзгаришига баҳо бериш орқали амалга оширилса, ундан олинадиган фойда ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Билмадик.

7 Май 2022, 21:23 | Савол-жавоблар | 172 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar