Илонлар таъқиб қилади

Ассалому алайкум! Мен ёшлигимдан ота-онамни уйларида намоз ўқимоқчи ёки Қуръон ўқимоқчи бўлсам, зикр-дуолар қилмоқчи бўлсам илонга дуч келаман. Қизиғи шундаки уларни келишини олдиндан хис қилиб, қўрқиб кетаман. Намоз ўқиганимда томдан тушиб келади, зикр дуолар қилсам олдимдан чиқади. Ота-онам намоз ўқишмайди. Ойимни айтишларича мен турмушга чиқиб кетганимдан буён улар илонга дуч келишмаган. Энди ойим намоз, рўза, зикр ва дуолар ўрганяпдилар. Ўрганишни бошлашлари билан энди илонлар у кишига кўринишни бошлабди. Бу нимадан, нега бундай бўляпди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Булар жинлар. Эртаман ва кечқурунда 11марта саловат кейин “Фотиҳа”, “Оятул курсий” ва 4та “Қул” билан бошланган сураларни ва охирида яна 11 марта саловат ўқиб дам солиш керак. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 21:23 | Савол-жавоблар | 146 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar