Худойи ва бой одам

Ассалому алайкум! 1. Аллоҳ йўлига назр қилинган (аталган) таомни бойлар ейиши харомми? 2. «Худойи» ёки «Худойли» ҳам назруллоҳми? Ундаги таомдан бойлар емаслиги керакми? 3. Шариатимизда бой деб қанча давлати бор одам тушунилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз эмас. 2). Йўқ. Эҳсон, уни бой ҳам камбағал ҳам ейиши мумкин. бойлар вожиб бўлган фитр, закот, назр қасамнинг каффорати каби садақаларни ейиши жоиз эмас. нафл садақани ейиши мумкин. 3). Моли қурбонлик ёки закот нисобига етган одам. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 22:18 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar