Илм излаб…
Ассалому алайкум! Дин ривожи йўлида қилаётган ишларингизга Парвардигоримиз барокотини кўпайтириб берсин, иншаоллоҳ. Ўқишимиздаги гурухда, афсуски, ҳаммамиз бир хил нарса ўрганиб, бир жойда ўқишимизга қарамай, барча ўқувчиларнинг мақсади илм ўрганиб институтга кириш эмас. Баъзи бирларни(кам сонли эмас) умуман на қизиқиши на билими, на ҳаракати, на дарсда ўзини тутиши бўлмасада қолганларнинг диққатини бузиб ўзлаштиришга(дарсда) ҳалақит беради.
Савол: 1. Уларга нисбатан жисмоний йўл билан чора кўриш мумкинми? Агар бўлса, илм йўлидаги талабага қандай йўл тавсия этилади?
2. Шу каби инсонларга яхширок натижа берадиган таъсир йўли борми? Бўлса қандай ва қай ҳолатда?
3. Иншаоллоҳ, имтиҳон пайти агар Рамазон вақтига тўғри келиб қолса, рўза ҳолида имтиҳонда Аллоҳ енгиллик ато қилиши мумкинми? Агарда бу ақлий фаолиятга таъсир қилса? Ва умуман бу Рамазон ойида бўлмасачи?
4. Назорат тестлари, имтиҳон ва шунга ўхшаш пайтларда курсдошга кўчиришга бериш тўғрими? Ваҳоланки, иккисининг орасида оқибат, дўстлик масаласи бўлса?
5. Байрам пайтлари убу нарса сотиб олиш керак бўлса курсдошлар ичида бир одам пул йиғиб уни олади. Мисол учун, нарсанинг қиймати 90минг бўлса(олдиндан билмай туриб) 100минг йғилганда, қолган 10мингга шу одамнинг йўл кираси ва ҳоказолар кетади. Қолдиғини ушбу одам ўзига олиб қолса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1-2). Жисмоний чора кўришга рухсат берилмайди. Кўпроқ уларга илмни фазилати ва инсоннинг дунё ва охирати учун фойдалари ҳақида гапирилса яхши бўлади. 3). Рамазонда албатта рўза ҳолатда бўлса, барака-файз бўлиши бор. Аммо фарз рўзани имтиҳонни баҳона қилиб тарк этиш асло мумкин эмас. Рамазон ойидан бошқа пайтда эса, ўзининг ихтиёри. 4). Кўчирмачилик билимсизликка ва танбаллик-дангасаликка олиб боради. Шундай бўлгач, бунга мутлақо йўл қўймаслик лозим. 5). Тўпланган пулдан ўша нарсани сотиб олиш жараёнидаги харажатларгагина ишлатиш мумкин. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 04:07 | Савол-жавоблар | 172 | Таълим ва мутаъаллим